Ўшда суд залидан дераза орқали қочган прокурор ишдан бўшатилди

Ўш вилояти прокуратураси катта прокурори Союзбек Сариқов ишдан бўшатилди. Бу ҳақда 17 декабрь куни Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Шунингдек, таъкидланишича, Ўш вилояти прокуратураси раҳбариятининг хатти-ҳаракатлари бўйича расмий текшириш давом этмоқда.

12 декабрь куни Интернетда «Союзбек Сариқов Ўш шаҳар суди мажлисида маст ҳолда қатнашди, сўнгра судьянинг кабинетининг деразасидан панжарани бузиб қочиб кетди» деган изоҳ билан бирга видео тарқалди.

Шундан сўнг прокуратура Сариқовга нисбатан хизмат текшируви бошланганлиги ҳақида хабар берди.

Прокурорнинг ўзи маст бўлганлиги ҳақидаги суҳбатларни спекуляция деб ҳисоблайди, уларни рад этади ва хавфсизлик сабабли ва провокацияларни олдини олиш мақсадида бинони тарк этиш учун бундай ноанъанавий усулдан фойдаланишга мажбур бўлганлигини айтади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ