Ўшда уч кунлик “Хавфсизлик-2022” ўқув машғулотлари бошланди

Мазкур ўқув машғулотларидан асосий мақсад, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ҳарбий ва фавқулодда вазиятлар пайтида юзага келган офатни бартараф этиш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва жамоат хавфсизлигини бузаётган кучларга қарши курашишга шайлигини синовдан ўтказишдан иборат. Машғулотлар имкон қадар ҳақиқатга яқин ўтказилади, Ўш шаҳрида комендатуралар ташкил этилади ва комендантлар тайинланади.

Машқ давомида иштирокчиларга бир қатор шартли, кутилмаган махсус топшириқлар берилади, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни уларнинг олдини олиш ёки таҳдидларни бартараф этиш борасидаги ҳаракатлари текширилади. Маҳаллий ҳокимият ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг уларни амалга ошириш борасидаги сай-ҳаракатлари текширилади ва тегишли баҳо берилади.

Қўмондонлик-штаб ва сафарбарлик машқларига куч тузилмалари ва ҳарбий техника жалб этилади. Ушбу машғулотлар доирасида шаҳар яқинида қўшимча назорат пунктлари ўрнатилади, ҳарбий техника ва қуролли кучлар жалб этилади.

Мазкур ўқув машғулоти ўтказилаётгани сабаб, Ўш шаҳридаги ҳарбий техника ва қуролланган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларига нисбатан тушуниш билан муносабатда бўлишингизни сўраймиз. Хавотирга ҳеч қандай ўрин йўқ.

Ўш шаҳар Ички Ишлар Бош Бошқармаси

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ