Ўшда “Улуттар Биримдиги” партия ташвиқотчиси қўлга олинди

Ўшда бугун, 10 июл куни «Улуттар Биримдиги» сиёсий партиясининг агитатори милиция ходимлари томонидан қўлга олинган.

Текшириш жараёнида, аёлнинг шахсий буюмлари орасида 50 минг сўм миқдордаги пул топилган. Бу пуллар гўёки сайловчилар овозларини сотиб олиш учун мўлжаллангани айтилади.

«Улуттар Биримдиги» партияси вакили воқеа ҳақиқатан ҳам содир бўлганлигини тасдиқлади ва пуллар овоз сотиб олиш учун эмас, балки аёлнинг шахсий пуллари эканини қўшимча қилди.

«Бизнинг агитаторимиз мехмондорчиликдан кейин ҳибсга олинган. Ундаги пуллар ўртага йиғилган пуллар бўлган. Агитаторимиз ҳеч қандай овоз сотиб олиш ишларини олиб бормаган ва унда сайловчилар рўйҳати бўлмаган.  У тушунтириш хати ёзгандан кейин қўйиб юборилган», – дейди партия вакили.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ