Ўшда жамоат ҳожатхоналарида ишлайдиган болалар аниқланди

Ўтган ҳафта Ўш шаҳрида маст ҳолда 20 ҳайдовчи қўлга олинди. Бу ҳақда Ўш ШИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.

 

Маълумотга кўра, ўтган ҳафта Ўш шаҳрида жами 265 та жиноят рўйхатга олиниб, милиция томонидан 208 та жиноят фош этилган. Милиция патрул хизмати томонидан 1285 та йўл ҳаракати қоидалари бузилиши қайд этилиб, шундан 20 та маст ҳолатда ҳайдовчилар ушланган. 9 киши вақтинчалик бошпаналарга олиб кетилди.

 

Ўтган ҳафта Ўш шаҳар Ички ишлар бошқармаси ходимлари Ўш шаҳрида «Ғамхўрлик» номли рейдни бошлашди. Бошқарма ходимлари шаҳардаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ташриф буюриб, уларнинг ҳолати билан танишди, бахтсиз ҳодисалар ва жиноятлар олдини олишга қаратилган суҳбатлар ўтказадилар. Мавжуд қийин вазият туфайли болаларини кўчада савдо билан, автомобил ювишда жойларида ишлаган ва энг ёмони тиланчиликка чиқариб қўйган ота-оналарга қарши профилактика чоралари кўрилди. Вояга етмаганларни жамоат ҳожатхонасига ўтқазиб қўйган учта ҳолати аниқланиб, уларга тушунтирилди.

 

Ушбу рейд давомида аниқланган маълумотлар маҳаллий ҳокимият билан биргаликда ҳал қилинади. Баъзи қийин шароитларда яшовчи болалар масалалари шаҳар болалар ишлари бўйича комиссиясига юборилади.

 

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ