Ўшга учаётган «Tez Jet» самолёти бузилиб ортга қайтди

«Манас» халқаро аэропорти матбуот хизмати баъзи рейслар ортга қайтарилиши тўғрисида хабар қилмоқда.

Маҳкаманинг Фейсбукдаги саҳифасида ёзилишича, «Tez Jet» авиакомпаниясининг самолёти 6-январь куни соат 15:20 да Манас халқаро аеропортидан Ўшга учиш учун ҳавога кўтарилган.

Соат 15:42 да самолёт техник сабабларга кўра Манас халқаро аэропортига қайтиб келди.

Йўловчилар бошқа самолётга кўчирилиб, соат 16:51 да Ўшга учиб кетишган.

Фуқаро авиацияси агентлиги ва компания парвоздан сўнг техник кўрикдан ўтказадилар.

 

 

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ