Қирғизистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси йил бошидан бери Қирғизистондаги айрим товарларнинг нархи тўғрисида маълумот берди.
Унга кўра, ўтган йилнинг декабрь ойига нисбатан ўсимлик мойи, шакар ва картошка қимматлашди.
Нархлар:
ўсимлик мойи – 32,2 фоизга;
шакар – 29,5 фоизга;
картошка – 29,0 фоизга;
янги сўйилган гўшт – 21,9 фоизга;
гречка – 16,7 фоизга;
ун – 15,8 фоизга;
макарон маҳсулотлари – 12,9 фоизга;
тухум – 12,9 фоизга;
асал – 10,3 фоизга;
дудланган балиқ – 6,3 фоизга;
алкоголсиз ичимликлар – 5,8 фоизга;
гуруч – 4,4 фоизга;
сут – 3,7 фоизга;
нон – 3,5 фоизга;
пишлоқ – 3,3 фоизга.
Бироқ, баъзи озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи тушиб кетди. Улар орасида товуқ, музлатилган балиқ, дон, тузланган бодринг ва туз каби овқатлар мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, Қирғизистонда озиқ-овқат маҳсулотлари декабрь ойидан бери сезиларли даражада кўтарилди. Аммо ҳукумат нархлар ўсишини тўхтата олмаганини айтмоқда.