СOVID-19:13 беморнинг аҳволи оғир, уч нафари реанимация бўлимида

Қирғизистонда бугун, 8-июнь ҳолатига кўра тожливирус инфекциядан зарарланиш ҳолатлари сони  2032 инсонга етди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев маълум қилди.

Унга кўра, шифохоналарда 564 бемор даволанмоқда. 13 беморнинг аҳволи оғир, улар орасидан 3 бемор реанимация бўлимида.

«Шифохонадаги 88 беморнинг аҳволи ўртача дея ташҳис қўйилмоқда. Қолган 463 беморнинг аҳволи қониқарли», – деди у.

Бугунги ҳолат бўйича шифохонадан 1445 бемор чиқарилган. Коронавирус юқтирган 23 бемор вафот этган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ