СOVID-19:Норинда 67 ёшдаги аёл вафот этди

Қирғизистонда тожливирус инфекцияси билан касалланган яна бир бемор вафот этди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев маълум қилди.

Марҳума — 67 ёшдаги бемор аёл Норин вилоятида даволанаётган эди.

 «Шифокорларга мурожаат қилмай, уйида ўзича даволанган экан. Бешинчи июнда маҳсус хизматга қўнғироқ қилганидан сўнг мобил гуруҳ бориб, шифохонага олиб келган. Олтинчи июнда Нориндаги госпиталга кўчирилган. Аҳволи оғирлашиб, 7-июнь кечаси юраги тўхтаб вафот этди. Тожливируснинг ҳавфли тури, икки томонли пневмония билан жабрланган, 2-даражадаги камқонлик касали ҳам бор экан. Қон босими юқорилаб, тожливирус юққанидан сўнг организм чидамай қолган », – деди Н.Усўнбаев.

Қирғизистонда тожливирус қайд қилинганидан сўнг 23 нафар бемор вафот этди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ