Спиртли ичимликлар қимматлайди

Қирғизистонда алкогол маҳсулотларига акциз солиғи ставкаси ошади. Бу ҳақда давлат солиқ хизмати хабар бермоқда.

 

Маълумотларга кўра, акциз солиғи ставкаларини тартибга солиш учун ушбу ҳодиса ҳар йили ЕОИИ доирасида такрорланади.

Ароқ ва ароқ-ликёр маҳсулотларига акциз солиғи 100 дан 120 сомгача кўтарилди. 2022-йилда у 140 сомгача, 2023-йилдан 160 сомгача кўтарилади.

Этил спирти учун акциз солиғи ставкаси 120 сомни ташкил этди, илгари у 100 сом этиб белгиланган эди. Кейинги икки йил ичида солиқ 20 сомга кўпайган.

Бир литр коньяк учун акциз солиғи 70 сомдан 80 сомгача кўтарилди. 2022-йилда – 90 сом, 2023 йилда – 100 сом бўлиши таъкидланмоқда. Алкоголсиз ичимликлар миқдори бир литр учун 200 сом бўлиб қолди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ