Сузоқда арча ўрнатиш бўйича тендерда ҳеч ким қатнашмай қўйди

Сузоқ тумани марказида арча ўрнатиш учун Сузоқ овул ҳукумати томонидан эълон қилинган тендерда бирорта ҳам тадбиркор иштирок этмаганлиги сабабли, қишлоқ ҳукуматининг ходимлари уни ўзлари ўрнатдилар. Баландлиги 8 метр бўлган арча тунда овул ҳукумати ходимлари томонидан қўриқланди. Ушбу маълумотни Сузоқ овул ҳукумати раҳбарининг ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари Сабитқул Ҳайдаров тасдиқлади.

 

Унга кўра, бу йили арча ўрнатиш учун жами 49 минг сом маблағ сарфланди.

“Баландлиги 8 метр бўлган арча 26-декабрь куни ўрнатилди. Уни ўрнатиш бўйича танлов эълон қилганимизда, ҳеч бир компания ёки тадбиркор иштирок этмади, шунинг учун биз буни ўзимиз қилдик. Арча ясаш учун 49 минг сом маблағ сарфланди. Ўтган йилги оддий арчани шамол ва қор эгиб юборган эди. Бу йил биз темир каркасларни ўрнатдик, уларни оддий яшил майса (газон) билан ўраб, тунги чироқларни ўрнатдик. Ҳозирда янги йил безаклари ва ўйинчоқлари бозорда сотилмаётгани учун биз оддий ўйинчоқларнинг расмларини чоплаб чиқдик. Ҳозир маҳаллий аҳоли суратга тушмоқда ва байрамона кайфият кўтарилмоқда», – деди у.

2018 йилда номаълум шахслар туман марказидаги арча дарахтини ёқиб юборишган эди. Ушбу воқеа туфайли ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ҳар йили қишлоқ ҳукумати ходимлари билан биргаликда арчани қўриқлаб чиқадилар. Бу йил қишлоқ ҳукумати мутасаддилари арчани тунда қўриқламоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ