Сузоқда гиссар қўйларини ўғирлашда гумон қилинган бир гуруҳ шахслар қўлга олинди

Сузоқда қўй ўғрилари ҳибсга олинган Бу ҳақда Жалолобод вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, 2021-йилнинг 12-19 январь кунлари Сузоқ тумани яшовчилари 1977-йилда туғилган Ж.Д. ва 1964 йилда туғилган Р.Б.  Сузоқ тумани ИИБга мурожаат қилиб, 11-январдан 19-январгача Ҳисор (гиссар) қўйларини номаълум жиноятчилар ўғирлаб кетишганини айтиб, ўғриларни топиб, қонуний чоралар кўришни сўрашган.

Шокоят қилган 2 фуқаронинг 4 та қўчқори ўғирланиб, уларга 255000 сомдан ортиқ моддий зарар етказилган.

Юқоридаги шикоятлар асосида тергов-суриштирув гуруҳи воқеа жойини кўздан кечирди, йиғилган материаллар Сузоқ тумани ИИБ томонидан Жиноятлар ва ҳуқубузарликларнинг ягона реестрида рўйхатдан ўтказилиб, ҳар икки факт бўйича Жиноят кодексининг 200-моддаси  (ўғирлик) асосида судгача иш очилган. Шунингдек, тегишли хизматларга ўғирликни тергов қилиш ва гумонланувчиларнинг тергов қилинишини таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилган.

 

Тергов топшириғи асосида олиб борилган тезкор-тергов ҳаракатлари натижасида гумонланувчилар аниқланиб, натижада Сузоқ туманининг турғунлари: 1992-йилда туғилган А.А., 1995-йилда туғилган Э.К. ва 1992 йилда туғилган А.У. ҳибсга олиниб,  тергов учун таъминланган.

 

Тергов жараёнида гумонланувчилар ушбу жиноятларни содир этганликлари аниқланиб, уларга гумон қилинувчи тўғрисида маълумотном берилиб, туман ИИБ вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига олиб кетилган.

Сузоқ туман судининг тергов судьяси гумонланувчиларга нисбатан эҳтиёт чорасини кўриб чиқиб, 1 ойга ҳибсга олиш шаклини танлади.

Судгача бўлган жараёнлар доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

 

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ