Сузоқда  мингга яқин етим болалар учун байрам кечаси ташкил этилди

Сузоқ туманида мингга яқин етим болалар учун дастурхон ёзилиб, байрамона кеча уюштирилди.

 

Маълум бўлишича, болалар Новкен, Бозор-Қўрғон, Сузоқ туманлари, Жалолобод шаҳри ва қўшни Ўш вилоятининг Новқат туманидан келган.

Тадбир ташкилотчиси Икром Аҳмедов болаларга дастурхон ёзиш учун отаси йўқ етимнинг сўзи сабаб бўлганини айтди.

“Биз биринчи марта отасиз ва онасиз етим болалар учун байрам дастурхони тайёрламоқдамиз. Шу пайтгача биз ҳеч қачон бундай тадбирни ташкил қилишни ўйламаган эдик. Сузоқда отасиз бир бола: “Дўстларимнинг оталари Янги йилда совғалар беришади. Аммо менга совға берадиган отам йўқ. дея йиғлаганини кўриб, тумандаги хусусий тадбиркорлар ва бадавлат кишиларга мурожаат қилиб, ушбу тадбирни уюштирдик. Дастлаб 300 болага стол тайёрладик ва совғалар тайёрладик. Кейинчалик болалар сони мингга яқинлашди. Қўшимча ўриндиқлар тайёрладик ва ҳомийларнинг кўмаги билан ҳар бирига совғалар бердик. Болалар, шунингдек, Новкен, Бозор-Қўрғон, Сузоқ туманлари, Жалолобод шаҳри ва Ўш вилоятининг Новқат туманидан келишди. Ушбу тадбирни анъанага айлантирмоқчимиз ”, – деди Икром Аҳмедов.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ