Сузоқда тунда кўчада юрган 44 ўспирин ушланди

Сузоқ тумани ИИБ ходимлари томонидан ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган «Ўсмирлар кечаси» деб номланган рейд ташкил этилди. Бу ҳақда Жалолобод ВИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.

 

Маълумотларга кўра, бу ишлар маҳаллий маъмурият ва мактаб жамоалари билан биргаликда амалга оширилган. Жами 44 ўспирин тунда катталар ҳамроҳлигисиз кўчада юргани аниқланди. Шулардан 24 нафари ўрта мактаб ўқувчилари, қолганлари 9-синфни тамомлаган ва ҳозирда турли касб-ҳунар таълими билан шуғулланаётганлардир.

Ўсмирларнинг ота-оналари чақирилиб, тушунтириш ва назорат зарурлиги тўғрисида огоҳлантирилди. Шунингдек, милиция спорт залларида машқ қилаётган ўсмирлар билан учрашди ва уларни ватанпарвар бўлишга чақирди.

Бундан ташқари, милиция масжидларда жамоат учрашувларини ўтказди. Унда сохта диний оқимларга қўшилмаслик кераклиги айтилди. Сузоқ туманида турли миллат вакиллари яшайдиган минтақа эканлиги, миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш зарурлиги қайд этилди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ