Сузоқлик тадбиркор Қирғизистоннинг ташқи қарзини тўлаш учун 10 миллион сом ўтказди

Сузоқлик тадбиркор Умар Муҳаммедов мамлакатнинг ташқи қарзидан қутулиш учун очилган махсус ҳисоб рақамига 10 миллион сом ўтказди.

 

Сузоқ туманида яшовчи 26 ёшли Умар Муҳаммедов якка тартибда ишлайди. У жорий йилда туманда болалар боғчаси қуришни режалаштирган. Бироқ, мамлакатнинг ташқи қарзи туфайли у қарзни тўлашга ёрдам беришга қарор қилди.

 

«Дадам, оиламиз билан маслаҳатлашиб, қарзни тўлаш учун ўз ҳиссамизни қўшишга қарор қилдик. Давлат келажаги – барчамизнинг келажагимиз. Бундай вазиятда, менимча, барчамиз ҳукуматни иложи борича қўллаб-қувватлашимиз керак. Умид қиламанки, мендан бошқалар ҳам ёрдам беришади. Бизнинг ортиқча бойлигимиз йўқ. Болалар боғчаси қуриш учун йиғилган маблағни махсус ҳисоб рақамига ўтказдик. Агар керак бўлса, боғчага бўлган эҳтиёжларимиз ҳам қондирилади. Аввало, биз мамлакатнинг ташқи қарзидан қутулишимиз керак деб ўйлайман «, – деди Умар Муҳаммедов.

Маълумки, ушбу тадбиркорнинг оиласи ҳар ой имконияти чекланган ва қўллаб-қувватлашга муҳтож 150 кишига озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг ноябрь ойида Молия вазирлиги ташқи қарзни тўлашга ёрдам беришни истаганлар учун махсус ҳисоб рақамини очган эди. Вазирлик матбуот хизмати депозит ҳисобварағи очилганидан бери 4 нафар фуқаро пул ўтказиб, 1 миллион 29 минг сом тушганлигини хабар қилди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ