Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Садир Жапаров билан телефон орқали суҳбатлашди ва уни сайловдаги ғалабаси билан табриклади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.
Тўқаев овоз бериш натижалари Қирғизистонни ривожланишига, ижтимоий-иқтисодий барқарорликни таъминлашга ва давлатни мустаҳкамлаш бўйича дастури бутун халқни қўллаб-қувватлашига лойиқ бўлганлигини таъкидлади.
«Қозоғистон Президенти Қирғизистон билан дўстликда, қўшнилик ва биродарлик ҳамда стратегик шериклик муносабатларини ривожлантиришга қизиқишини билдирди», дейилади хабарда.
Садир Жапаров қўшни давлат раҳбарига ва қозоқ халқига қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдирди. Шунингдек, у Қозоғистондаги парламент сайловларининг муваффақиятли ўтказилиши билан табриклаган.
Кейин Тўқаев Жапаровни Қозоғистонга расмий ташриф билан келишга таклиф қилди. Ўз навбатида, Жапаров таклифни қабул қилгани айтилмоқда.