Тўтиё қишлоғи тарихи

Тўтиё (қирғизча: Тотия) — Қирғизистон Республикасининг Жалолобод вилояти Сузоқ тумани қарашли қишлоқ. Ирис овул округи таркибига киради.

Тўтуё қишлоғининг тарихи камида 5-6 асрни ўз ичига олади. Қишлоқнинг тарихий рамзига айланган Тўтуё-Тепа ҳам буни айтади. Дастлаб Абдужаббор, Ортиқ ҳожи, Ашурмат, Дадажон, Ҳасанбай ва Ҳусанбой, Туманбой, Тўрақулбой, Эрали, Ҳакимбой каби деҳқонлар Тўтуёга келиб, янги ерларни кашф этишди. 1929-йилда Сулаймон исмли киши Жалол-Ободдан янги жамоани тарғиб қилиб келган. Натижада ўша йили қишлоқда Қизил Ўсим колхози ташкил этилди. Ушбу янги жамоага биринчилардан бўлиб Исҳоқ Бобо, Тоштемир, Йўлдош ва Бўрон Бобо каби батраклар қўшилди. Кейин ерлари, отлари ва чорва моллари бўлган деҳқонлардан 10-15 хонадон келган. Исмоил Ҳожиқулов колхознинг биринчи раиси бўлган.

Тўтиё қишлоғига улашган Киткан қишлоғида жамоа тузилиб, Сталин номини олди. Уни дастлаб Пўлатбой Йўлдошев, кейин Отабола Юсупов бошқарган. Асосан пахтачилик етиштирилган ушбу жамоалар 1939-йилда қўшилган ва Мўмин Сотволдиев Сталин номидаги колхознинг раиси бўлган. 1945-47 йилларда Сапарбай Миндибоев, 1947-48 йилларда Махмурзи Ҳамрабаев, 1948-50 йилларда Қамчи Эшматов, 1950-52 йилларда Қўчқор Режавалиев колхозга раҳбарлик қилдилар. 1952-йилда нисбатан йирик колхоз Киров колхози билан бирлаштирилди.

1960-йилда колхозга Собитқул Мамарасулов, кейин Ўсар Йўлдошев ва кейин бироз Соли Алимов раҳбарлик қилган. 1962-78 йилларда колхозга партия ва жамоат арбоби Малабай Жунусалиев раҳбарлик қилди ва у колхоз иқтисодиётини сезиларли даражада оширишга муваффақ бўлди. 1990-94 йилларда Акрам Файзуллаев раис бўлган. 1994 йилда жамоа хўжалиги тугатилиб, ер мулк сифатида одамларга берилди.

2009-йилги ҳалқни рўйҳатга олиш чоғида қишлоқ аҳолиси – 2 427 кишини ташкил қилган. Қишоқда № 8 – Тиббий-акушерлик бўлими Абжалилов кўчаси-2. жойлашган ва М. Узденова кўчасида жойлашган №75 – Улуғбек номидаги ўрта мактаб бор.

 

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ