Сўўрўнбай Жээнбеков рафиқаси билан Қирғизистонга қайтиб келди

Собиқ президент Сўўрўнбай Жээнбеков Қирғизистонга қайтиб келди. Маълумотни экс-президентга яқин одамлар тасдиқлашди. Уларнинг сўзларига кўра, Жээнбеков ўтган ҳафта охирида Бишкекка учиб келган. Эслатиб ўтамиз, экс-президент ва унинг рафиқаси кичик ҳаж сафарига бориш учун 2-февраль куни Саудия Арабистонига жўнаб кетишган эди. Маълумотларга кўра, Жээнбеков у ерга Саудия томонининг розилиги билан борган.

Батафсил...