Ўтган йили 19 мингдан ортиқ қирғизистонлик исмини ўзгартирди

2020-йилда 19 минг 122 Қирғизистон фуқароси исмини ўзгартирди. Бу ҳақда Давлат рўйхатга олиш хизмати хабар бермоқда.

 

2019-йилда 28 минг 153 киши исмини ўзгартириш учун мурожаат қилди.

Ҳар қандай фуқаро исмини ўзгартириш учун Фуқароларга хизмат кўрсатиш марказига ёки  фуқаролик ҳолати далолатномаларини рўйхатдан ўтказиш, паспорт ва фуқароларга хизмат кўрсатиш бўлимига мурожаат қилиши мумкин.

 

«Фуқаролик ҳолати тўғрисидаги актлар тўғрисида» ги қонуннинг амалдаги таҳририга кўра, исмини ўзгартирган фуқаролар бир ой ичида паспортларини алмаштиришлари керак.

Бир вақтнинг ўзида фамилиясини, исмини ва отасининг исмини ўзгартиришга йўл қўйилмайди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ