Ўтган йили Қирғизистонда қанча озиқ-овқат етиштирилди? Рақамлар

Қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати ва мелиорация вазири Тилек Тўқтўғазиев мамлакатда ўтган йили етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сони тўғрисида ҳисобот берди.

Унинг сўзларига кўра, сут маҳсулотлари бўйича яхши кўрсаткич бўлиб, бу ички истеъмолга қараганда 443 минг тонна кўпроқ етиштирилган. Шу билан бирга, гўштнинг 14,7 фоизи, шакарнинг 32,8 фоизи, сув ва ёғнинг 70 фоизи, меваларнинг 29,1 фоизи истеъмолни қондириш учун четдан келтирилди.

Ўтган йили Қирғизистонда етишрилган маҳсулотлар:

картошка – 1 миллион 133 минг тонна;

гўшт – 362 минг тонна;

сут – 1 миллион 553 минг тонна;

тухум – 526 миллион дона.

Сўнгра, Тўқтўғазиев жорий йилда мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини ички манбалардан таъминлаш масаласи ҳал қилинишини қўшимча қилди.

«Ўтган йили балиқчилик бир миллиард сом даромад келтирди»

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ