Ўтган йили Қирғизистонда камроқ чақалоқ туғилди

Қирғизистонда 2020-йилда туғилган чақалоқлар сони камайди, ўлим сони эса ошди. Бу ҳақда Давлат рўйхатга олиш хизмати хабар бермоқда.

Маълумотга кўра, Қирғизистонда 2020-йилда 158 174 чақалоқ дунёга келган. Бу ўтган йилга нисбатан 15 427 тага кам.

Ўтган йили мамлакатда 40156 ўлим қайд этилган бўлса, 2019 йилда 33 295 киши вафот этган. Ўлимлар сони 6861 кишига кўпроқ.

 

Маълумот учун:

Фуқаролик ҳолати тўғрисидаги қонунга мувофиқ, бола туғилиши тўғрисида ариза бола туғилганидан кейин бир ойдан кечиктирмай берилиши керак;

Боланинг туғилиши чақалоқ туғилган тиббий ташкилот томонидан берилган маълумотнома орқали рўйхатга олинади;

Бола уйда туғилганида, у Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ваколатли органи бўлган шифокор ёки бошқа тиббиёт ходими томонидан берилган туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома билан рўйхатдан ўтказилади;

Боланинг ота-онасининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар никоҳ тўғрисидаги гувоҳнома (никоҳ бўлмаган тақдирда, онанинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар) асосида тузилади.

Агар ота-онада (ота ёки онада) шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлмаса нима бўлади?

Чақалоқ туғилишини рўйхатдан ўтказиш, туғилганлик тўғрисидаги актининг  нусхаси билан ёзув қўйиш орқали амалга оширилади.

Ушбу нусха ота-онанинг (ота ёки онанинг) шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилгунга қадар ижтимоий ва тиббий хизматларни олиш ҳуқуқини таъминловчи ҳужжат билан тенглаштирилади.

Боланинг туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома отаси ёки онаси шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этганидан кейин берилади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ