Ўтган йили жиноий гуруҳ Россиядан Қирғизистонга 18 та машинани ўғирлаб келган

Ўтган йили Қирғизистонда Россиядан ўғирланган 18 та автомобил қўлга олинди. Бу ҳақда бугун Ички ишлар вазирининг ўринбосари Мирлан Каниметов Олий Кенгаш йиғилишида айтиб ўтди.

Унга кўра, беш кишидан иборат турли миллатдаги жиноий гуруҳ қўлга олиниб, Қирғизистон орқали Тожикистонга автомобилларни олиб ўтишга уринган.

Шунингдек, унинг таъкидлашича, мамлакатда сохта ҳужжатлар билан ўғирланган яна 20 та машина топилган. Улардан баъзилари қидирилмоқда ва гумонланувчилар аниқланди.

Бугун парламентда «МДҲ давлатлари ўртасида автомобилларни ўғирлаш ва уларни қайтаришга қарши курашиш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги Битимга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги Протоколни ратификация қилиш тўғрисида» ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилмоқда.

Каниметов ушбу қонун қабул қилинса ўғирланган автомашиналарни тезда аниқлашга имкон беришини таъкидлади.

Bo'limsiz

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ