Ўтган йилнинг 11 ойида мигрантлар 2,1 млрд. доллардан кўпроқ пул жўнатди

Ўтган йилнинг январидан ноябригача муҳожирлар Қирғизистонга 2 миллиард 160 миллион 110 минг доллар пул ўтказдилар. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Миллий банки хабар бермоқда.

2019-йилнинг шу даврига 2 миллиард 191 миллион 920 минг доллар юборилган.

Шуни таъкидлаш керакки, 2020-йил бошида мигрантларнинг пул ўтказмалари ҳажми камайган эди. Бироқ, июнь-ноябрь ойларида ўтган йилга нисбатан ўсиш кузатилди (203 миллион доллар).

 

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ