Тилек Матраимовга 220 минг сом жарима солинди

Ўш вилояти Қора-Сув туманининг собиқ ҳокими Тилек Матраимовга 220 минг сом жарима солинди. Бу ҳақда Ўш вилоят судига иқтибос келтирган ҳолда маҳаллий ОАВ хабар берди.

 

Маълумотга кўра, Тилек Матраимовни уй қамоғида ушлаб туриш тўғрисидаги қарор ўзгартирилмаган. Унга нисбатан чиқарилган ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг, эҳтиёт чораси бекор қилинади.

Маълумотларга кўра, Матраимов ўтган йилнинг 6-октябрида Жалолобод вилоятининг Сузоқ тумани орқали давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтган.

9-октябрь куни Ўзбекистон чегара хизмати чегарани кесиб ўтмоқчи бўлган Тилек Матраимов ва яна икки фуқарони ушлаб, Қирғизистон хавфсизлик кучларига топширди.

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтганлиги юзасидан судгача тергов бошлаганини хабар қилди.

Ўш шаҳар судининг 2020-йилнинг 22-октябридаги ҳукмига билан Тилек Матраимовни 358-моддасининг 1-қисмига биноан айбдор деб топилиб, унга 220 минг сом жарима солди.

Тилек Матраимов Давлат божхона хизмати раисининг собиқ ўринбосари Раимбек Матраимовнинг укаси. У Қора-Сув туманини саккиз йил давомида бошқарган.

 

 

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ