Тирик ҳайвонларни бир ҳафтага чет элга экспорт қилишга рухсат берилди. Сабаби

Бир ҳафтага тирик ҳайвонлар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича чекловлар бекор қилинди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати ва мелиорация вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

 

Таъкидлаш жоизки, 19-ноябрь куни қорамол, қўй ва эчки, парранда гўшти (товуқ, ўрдак, ғоз, курка ва қушлар) буғдой, арпа, маккажўхори, гуруч, буғдой уни, ўсимлик мойи, шакар, товуқ тухуми, ёдланган тузга, ем-хашак сотиш тақиқланган.

Бугундан бошлаб ҳукуматнинг янги қарори ушбу маҳсулотларни 8-январга қадар экспорт қилишга имкон беради. Кейин чеклов яна кучга киради.

«Экспортни тақиқлаш билан биз муҳим маълумотларни тўплаш ва гўшт, сариёғ ва тухум каби асосий товарларнинг нархларини пасайтиришга муваффақ бўлдик. Бир неча учрашувлар ўтказиб, маълумотларни қайта кўриб чиқдик, кўпчиликнинг талабларини қондиришга рози бўлиб, бир ҳафталик йўлак очиб бердик. Сабаби тадбиркорлар чет ўлкаликлар билан аввал тузилган келишувлари бажарилмаганлигини айтишди «, – деди Қишлоқ хўжалиги вазири Тилек Тўқтўғазиев.

Эндиликда маккажўхори тақиқланган маҳсулотлар рўйхатидан чиқарилди. Уюшма маълумотларига кўра, маккажўхори миқдори расмий маълумотларга қараганда анча кўп.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ