Транспорт вазирлигининг давлат котиби 2,5 млн. сом тўлаб, қамоқдан озод қилинди

Коррупцияда гумон қилиниб ҳибсга олинган Транспорт ва йўллар вазирлигининг давлат котиби Эрмек Мамиркалиев айбини тан олди ва бюджетга етказилган зарарни қоплади. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш хизмати хабар берди.

 

Хабарга кўра, 9-январь куни Мамиркалиев ўз ихтиёри билан давлатга етказилган зарарнинг бир қисми, 2,5 миллион сомни қоплаган. Худди шу куни у Бишкекнинг Биринчи май туман судида уй қамоғига чиқарилган.

Финпол расмийни Бишкек-Ўш давлат йўл бошқармаси томонидан коррупция схемасига алоқадорликда гумон қилиб 7-январь куни ҳибсга олган эди. У «Сосновка» ва «Қора-Кўл» назорат-ўтказиш пунктларида ҳайдовчилардан туннелдан ўтиш учун олган пулни чўнтакка солганликда айбланган.

 

 

Бугунги кунга қадар Финпол ушбу жиноий иш бўйича 30 га яқин турли даражадаги мансабдор шахсларни ҳибсга олган. Уларнинг давлатга етказган зарари 20 миллион сомга баҳоланмоқда.

Финпол маълумотларига кўра, ҳозирда харажатларнинг деярли барчаси, 20 миллион сом бюджетга қайтарилган.

Шунингдек, судгача бўлган тергов якунлангани қайд этилган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ