«Тролл»лар жамоат фикрини манипуляция қилмоқда — Текебаев

«Ата Мекен» партиясининг лидери Ўмурбек Текебаев 29 декабрда парламентаризмни қўллашга бағишланган тадбирда сўзлади.

Унда Текебаев интернет кенг тарқалгунча сиёсатчиларнинг асосий ахборот манбаи давлат телеканали бўлганини, ҳозир вазият ўзгарганини таъкидлаган.

«Кимнинг пули, «троллари» кўп бўлса, ўша жамоатчилик фикрини манипуляция қилиб, халқ фикрини ўзгартирмоқда», – дейди у.

Троллар фермаси

Ўлкадаги сиёсий вазият кескинлаша бошлаганда ижтимоий тармоқларнинг қирғиз сегментида у ёки бу сиёсатчиларни ҳимоя қилган фейк аккаунтлар жуда кўп бўлади.

Қирғизистонда «троллар фабрикаси» ва интернетда маълум бир сифатга эга гуруҳлар борлигини, улардан айрим партиялар сиёсий тадбирлар вақтида фойдаланиши ҳақидаги гаплар 2015 йили ўтган парламент сайлови вақтида пайдо бўлган. Бирорта сиёсий партия ёки президентликка номзод бу сиёсий технологиядан фойдаланганини расмий тан олмаган.

«Клооп»нинг журналистлари троллар бошқа одамларнинг суратларидан фойдаланиб, бошқа троллар билан дўстлашиб, жамоатчилик фикрига таъсир қилиш бўйича бир қанча суриштирувларни эълон қилган.

«Клооп»нинг маълумот базасида юзлаган фейклар бор: уларнинг бир қисми бошқа фойдаланувчиларнинг суратларидан фойдаланса, иккинчиларининг аватарида юзи умуман кўринмаган расмлар бор, учинчилари ўрмонлар, жониворлар ва қирғиз байроғининг суратларидан фойдаланади.

Уларнинг ҳаммасини бир нарса бирлаштиради — улар ҳақиқий одамлар эмас, улар аввалги ва ҳозирги амалдорларни танитиш, янгиликларни ва суриштирувларни дискредитациялаш ва ҳақиқий одамларни камситиш учун яратилган ботлар.

Камила Баймуратова

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ