Туркияда қирғизистонлик аёлларини интим хизмат кўрсатишга мажбурлаганлар ҳибсга олинган

Туркиянинг Измир шаҳрида полиция Қирғизистон ва бошқа учта давлатдан келган аёлларни интим хизмат кўрсатишга мажбур қилган жиноий гуруҳни аниқлади. Бу ҳақда Haberler ёзди.

Нашр маълумотларига кўра, ҳуқуқ ҳимоячилари олти кишини ҳибсга олишган. Гумонланувчилар тўрт ой давомида кузатилган.

 

Уларни ҳибсга олиш бўйича махсус операция бир вақтнинг ўзида шаҳарнинг турли қисмларида ўтказилган. Полиция Россия, Украина, Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари ушланиб турган квартираларни топишган. Жами саккизта чет эллик аёл қутқарилди. Уларни интим хизмат кўрсатишга мажбурлаб куч қўллангани қайд этилди.

Ушбу факт бўйича жиноий иш қўзғатилган. Аёлларни ўз мамлакатларига депортация қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ