Туркияда уч нафар Қирғизистон фуқароси терроризмда гумон қилиниб ҳибсга олинди

 Туркия Мудофаа вазирлиги «Исломий давлат» террорчилик ташкилотига аъзоликда гумон қилиниб уч нафар Қирғизистон фуқаросини ҳибсга олди. Бу ҳақда вазирликнинг веб-сайтида хабар берилган.

Умуман олганда, Туркия хавфсизлик кучлари Рейҳанли шаҳри яқинида ноқонуний равишда Туркияга кирмоқчи бўлган 12 кишини ҳибсга олган.

«2020-йилнинг 31-декабрида Суриядан ноқонуний равишда Туркияга кирмоқчи бўлган 12 киши қўлга олиниб, Рейҳанли шаҳрининг полициясига топширилган. Уларнинг орасида Қирғизистон фуқароларидан ташқари тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси ва Россиянинг бешта фуқароси бор. «, дейилади баёнотда.

Унинг қўшимча қилишича, ҳибсга олинганлардан бири Интерпол томонидан қидирилаётгани айтилмоқда. Бироқ, унинг қайси давлат фуқароси эканлиги айтилган эмас.

 

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ