Ҳукумат: Январь ойида пенсиялар ўз вақтида тўланади

Ҳукумат барча ижтимоий тўловлар, шу жумладан пенсиялар ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда тўланишини айтди.

Ижтимоий жамғарманинг маълумотларига кўра, 2020-йилнинг декабрь ойида пенсияларни тўлаш учун 4 миллиард 156 миллион сом ажратилган.

Жорий йилнинг 18-декабрь ҳолатига кўра пенсияларнинг 95 фоизи маблағ билан таъминланган ва жадвалга мувофиқ яқин кунларда барча пенсиялар тўлиқ тўланади.

2021-йилнинг январь ойида ҳам пенсиялар ўз вақтида ва тўлиқ миқдорда молиялаштирилади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ