Олий Кенгашдаги кўпчилик коалицияси Улуқбек Мариповнинг Бош вазир лавозимига номзодини маъқуллади. Ҳукумат таркиби 3-февраль куни парламентнинг ялпи мажлисида муҳокама қилинади.
Улуқбек Мариповнинг таржимаи ҳоли:
Улуқбек Марипов 1979-йилнинг 30-августида Ўш вилояти, Новқат тумани, Қирғиз-Ота қишлоғида туғилган. Ўш Техник Университетини тамомлаган. Шунингдек, Ўш давлат университетининг молия ва кредит, ҳуқуқшунослик мутаҳасислиги бўйича тамомлаган.
Иш фаолияти:
1997-2001 – «Қизил-Кетмен» деҳқон хўжалиги раҳбари;
2001-2002 – Молия вазирлигининг етакчи мутахассиси;
2002-2003 – Молия вазирлиги Даромадлар қўмитаси раисининг ёрдамчиси;
2003-2005 йилларда – Боткен вилояти ҳокимининг ёрдамчиси;
2005-2006 – Олий Кенгаш депутатининг маслаҳатчиси;
2006-2008 – Президент маъмуриятининг ташкилий ишлар, назорат ва давлат бошқаруви сиёсати бўлими мутахассиси;
2008-йилнинг октябридан 2009 йилнинг октябригача – Президент маъмуриятининг ташкилий ва давлат бошқаруви сиёсати бўлимида давлат инспектори;
2010-йил – Фавқулодда вазиятлар вазирлиги халқаро ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи;
2010-йилнинг декабридан 2011-йилнинг декабригача – Ҳукумат девони ташкилий-инспекторлик ва ҳудудий бошқарув бўлимида инспектори;
2011-йилнинг декабридан 2015-йилнинг апрелигача – Президентнинг ёрдамчиси;
2015-йил – Президент девони раҳбарининг биринчи ўринбосари;
2016-йилдан бошлаб у Ҳисоб палатасининг раиси бўлиб ишлаган.
Марипов – III даражали давлат хизматининг маслаҳатчиси, аъло даражадаги давлат хизматчиси.