Қурсан Асанов ҳибсга олинди

Ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари Курсан Асанов ҳибсга олинди. Бу ҳақда унинг адвокати Икрамидин Айтқулов бугун, 26-январь куни АКИпресс-га маълум қилди.

Унга кўра, Асанов Жиноят кодексининг 245-моддаси 1-қисми (бинони босиб олиш) билан айбланмоқда. Адвокат бу милиция биноси ҳақида бўлаётганини  тахмин қилмоқда.

Қ. Асанов Ички ишлар вазирлиги Тергов хизмати томонидан ушланиб, Бишкек шаҳар ИИБга олиб келинган.

Октябрь ойи бошидаги тартибсизликлар ортидан Асанов ўзини ички ишлар вазири вазифасини бажарувчи деб эълон қилиб, ушбу тармоқни назорат қила бошлаган эди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ