Вашингтондаги тартибсизликлар: Қирғизистон элчихонаси фуқароларни норозилик намойишларидан узоқ туришга чақирмоқда

Вашингтондаги оммавий норозилик намойишлари муносабати билан Қирғизистон элчихонаси АҚШда яшовчи ватандошларга эҳтиёт чораларини кўришга ва одамлар кўп бўлган жойлардан узоқ туришга чақирди.

Дипломатлар, агар Қирғизистон фуқароси яраланган ёки ҳибсга олинган шахслар тўғрисида маълумот олсалар, дарҳол элчихонани хабардор қилишларини сўрашади.

Норозилик намойишлари АҚШда президент сайловлари арафасида бўлиб ўтмоқда. 6-январь куни Конгресс сайлов натижаларини тасдиқлаши керак эди. Аммо Трамп тарафдорлари Капитолийга бостириб киришди. Намойишчиларнинг бирига ўқ узилгани айтилмоқда.

АҚШ пойтахтида комендантлик соати жорий этилди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ