Ўзбекистонга чорва молларини экспорт қилиш 17 бараварга ошди

Ўтган йили 2019-йилга нисбатан Қирғизистонда чорва моллари экспорти ҳажми кескин ошган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси январь-октябрь ойларидаги маълумотга таяниб хабар берди.

 

Қорамол ва қўй ва эчкилар фақат Ўзбекистон ва Тожикистонга экспорт қилинган. 2019-йилда ушбу мамлакатларга 1,1 минг бош қорамол юборилган бўлса, ўтган йили бу кўрсаткич 10,3 минг бошдан ошди.

Тожикистон – 506 бош (2019 йилда – 553);

Ўзбекистон – 9847 бош (573).

Шу даврда 33705 қўй ва эчки юборилган бўлса, ўтган йили уларнинг сони эса 4855 нафар бўлди.

Тожикистон – 256 та бош (387);

Ўзбекистон – 33 449 бош (4 468).

 

Чорвачилик экспортига таъқиқ

 

Маълумотга кўра, Қозоғистоннинг Ўзбекистон билан Тожикистонга чорва моллари экспорт қилинишини тақиқлаши қирғиз чорваларига бўлган талабни оширди. Бунинг оқибатида мамлакатда нархлар сунъий равишда кўтарилди. Шу туфайли, 19-ноябрь куни қорамол, қўй ва эчки, паррандалар (товуқ, ўрдак, ғоз, курка ва қушлар) буғдой, арпа, маккажўхори, гуруч, буғдой уни, ўсимлик мойи, шакар, товуқ тухуми, ёдланган туз ва ем-хашакни сотиш тақиқланган.

Бироқ яқинда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тақиқланганига қарамай чорва моллари четга чиқиб кетаётганини айтди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ