Ўзган: клиникада ёнғин. Бир киши касалхонага ётқизилди11 киши қутқарилди

Ўш вилояти, Ўзган шаҳридаги хусусий клиникада ёнғин содир бўлганлиги сабабли бир киши жароҳат олди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тилисиз ёв ушбу бинода таҳминан соат 18:00 атрофида бошланган.

«Ўзган шаҳридаги Манас кўчасида жойлашган хусусий клиниканинг биносидан чиққан ёнғин натижасида 75 ёшли эркак куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилди. Унинг аҳволи барқарор. Бундан ташқари, воқеа жойидан 11 киши эвакуация қилинди», – дейилади хабарда.

Ёнғинни ўчиришга учта бригада жалб қилинган. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари тилсиз душман билан тўрт соатга яқин курашган.

 

 

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ