Ўзган шаҳрида «Хонда Фит» каналга қулаб тушди

27-декабрь куни Ўзган шаҳрида автомобиль каналга қулаб тушди. Ушбу маълумотни Ўш вилояти йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси тасдиқлади.

 

Маълумотларга кўра, ҳодиса соат 08:00 атрофида, Манас кўчасида содир бўлган. Қора-Қулжа туманида яшовчи, 1993 йилда туғилган Н. ўғли А. ўзининг «Хонда Фит» русумли автомашинасини ҳайдаб кетаётиб, у йўл четига чиқиб, каналга тушиб кетган. Натижада, машина ичида бўлган Ўзган туманида яшовчи, 1988 йилда туғилган Р.У. жароҳатлар билан Ўзган туман касалхонасига етказилган. Йўл-транспорт ҳодисасини Ўзган туман ИИБ ҳузуридаги тергов хизмати томонидан тегишли экспертизалар тайёрланиб суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ