Ўзганда кам таъминланган оилаларга 350 тонна кўмир тарқатилди

Ўзган туманида янги йилга ажратилган маблағ эвазига кам таъминланган оилаларга кўмир тарқатилди. Бу ҳақда туман ҳокимияти хабар берди.

Маълумотга кўра, Ўзган тумани ҳокими Руслан Мейматқулов тумандаги ногиронлар ва кам таъминланган оилаларни маънавий ва моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида янги йилга ажратилган маблағ ҳисобидан 500 та кам таъминланган оилаларни кўмир билан таъминлади. Маъмурият 600 минг сом ажратиб, 350 тонна кўмир олди. Ҳар бир оилага 700 кг дан тарқатилди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ