Жалолобод вилоятида зилзила қайд этилди

 

Бугун, 15-январь куни соат 06:42 да Жалолобод вилоятида 3,5 балли зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Сейсмология институти хабар берди.

 

Унинг эпицентри Оқ-Терек қишлоғидан 8 км шимоли-шарқда, Жийда қишлоғидан 11 км шимоли-шарқда, Кўк-Ёнғоқ шаҳридан 22 км жануби-шарқда ва Жалолобод шаҳридан 41 км шимоли-шарқда жойлашган.

Зилзила кучи Оқ-Терак ва Жийда қишлоқларида 3,5, Ўрқазган, Чангет, Қиргизистон, Тўсой, Ничке-Сой, Қайрат, Зергер, Қалмақ-Қирчин овулларида ва Саламалик, Калта, Қара-Чўлоқ, Қизил Тўў, Эркин-Тўў, Маяк, Жиланди, Марқай, Михайловка, Сати, Қўш-Этер овулларида ва Кўк-Ёнғоқ шаҳрида 2,5 баллгача сезилган.

Жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ