Жалолободда болалар боғчаларини келаси ҳафта очишга ҳаракат қилинмоқда

Келаси ҳафта Жалолобод шаҳрида болалар боғчаларини очишга ҳаракат қилинмоқда. Бу ҳақда шаҳар мэрияси хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, болалар боғчаларининг ишлашига рухсат бериш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Мэр ўринбосари Руслан Алтимишев бошчилигидаги гуруҳ шаҳардаги болалар боғчаларининг санитария ҳолатини кўздан кечирган.

“Болаларни боғчаларига қабул қилиш учун махсус алгоритм ишлаб чиқилди. Бир гуруҳда 15-20 бола бўлиб, санитария меъёрларига қатъий риоя қилиш керак. Болалар боғчаларидаги вазият яқин кунларда шаҳар штаби йиғилишида муҳокама қилиниб, рухсат  берилиши ҳақида қарор қабул қилинади. Аслида  келаси ҳафта фойдаланишга топшириш режалаштирилмоқда », – дейилади хабарда.

Жалолободда жами 23 та болалар боғчаси мавжуд.

 

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ