Жалолободда ҳижоб кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди

Жалолобод вилояти Мусулмонлар қозиётида аёллар ишлари бўлими томонидан ҳижоб кунига бағишланган тадбир ташкил этди.

 

Тадбир ўқитувчи Гулсара Каримованинг ташаббуси билан ташкил этилган бўлиб, унда иштирокчиларга рангли рўмоллар ҳадия қилинди. Вилоят қозиси Неъматулла Жээнбеков аёлларга рўмолнинг аҳамияти ва унинг шариатдаги ўрни ҳақида сўзлаб берди

“Аллоҳ таоло Қуръонда аёлга ҳижоб кийишни фарз қилди. Баъзида опа-сингилларимиз ўртасида турлича фикрлар айтилмоқда. Биз ҳижобнинг маъноси, мукофоти ва фойдасини бундай тадбирлар орқали жамоатчиликка етказишимиз керак «, – деди Неъматуллоҳ ҳожи.

 

 

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ