Жалолободда Қуръон қўйиб олган ва қизча кийинган ёш йигитнинг сири фош бўлди

Жалолобод шаҳар ИИБнинг вояга етмаганлар билан ишлаш бўйича инспекцияси ходимлари қиз кўриниши билан юрган болани аниқладилар. Шунингдек, унинг укаси касаллиги ҳақида ёлғон гапиргани ҳам тасдиқланди. Бу ҳақда Жалолобод ВИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.

 

Маълумки, бола Жалол-Ободдаги ер ости йўлакчасида ўтириб, ёнидаги колонка орқали Қуръон қўйиб, қўлида расм ушлаб олган. У фотосуратда укасининг касаллиги, чет элда даволаниши кераклигини, бунинг учун унга бефарқ бўлмаган одамлардан маблағ етишмаслиги сабабли ёрдам сўраётганлигини ёзган.

 

“Милиция қизча кийинган ва тиланчилик қилаётган болани аниқлади. У 2002 йилда Ўш вилояти Қора-Сув тумани Нариман қишлоғида туғилган. Тергов жараёнида унинг олти ака-укаси борлиги ва укаси касал бўлмаганлиги аниқланди.

Болани сўроқ қилиш учун милиция бўлимига олиб боришди », – дея хабар беради матбуот хизмати.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ