Жалолободга ташриф буюрган сайёҳлар болаларга ширинликлар тарқатишди. Бу одамларни ваҳимасига сабаб бўлмоқда

Ижтимоий тармоқларда Жалолобод шаҳридаги Птица-Фабрикада уч нафар чет эллик болаларга ширинлик тарқатаётгани акс этган видео тарқалмоқда. Аҳолининг таъкидлашича, бизнинг болаларга зарарли ширинликлар бериши мумкин. Шунингдек, сайёҳларга назорат зарурлигини айтишган.

 

Бундан ташқари, видеодан “Уларга виза берманг. Катталар уялинглар. Улар шундай ширинликларни бериб, аввал болаларни динга қабул қилишади. Кейин улар аёлларни бу йўлга туртишади. Текшириш керак ” деган каби фикрларни эшитиш мумкин.

 

Жалолобод вилояти ички ишлар бошқармаси матбуот хизматининг хабар беришича, милиция чет элликларнинг болаларга номаълум ширинликларни тарқатиши билан боғлиқ ишни тергов қилмоқда.

 

«2021-йилнинг 14-январь куни соат 13:00 ларда Жалолобод ШИИБнинг навбатчилик қисмига Жалолобод шаҳрининг 40 ёшли фуқароси И. Д. мурожаат қилиб, Жалолобод шаҳридаги Птица-Фабрикасида уч нафар чет элликлар кўчада ўйнаётган болаларга ширинликлар тарқатишаётгани айтиб, ёш болаларнинг соғлиғи учун хавотир билдираётганини ва бу нарсаларни олиб ойдинлаштириш кераклигини маълум қилган.

 

Ушбу маълумотнома асосида Жалолобод шаҳар ИИБнинг тергов-суриштирув гуруҳи воқеа жойига бориб, воқеани ўрганиб чиқди. Чет элликлар Корея Республикасининг 3 фуқароси эканлиги аниқланиб, шахслари тасдиқланди. Уларнинг таржимони иштирокидаги оғзаки кўрсатмаларига кўра, улар 2021-йилнинг 10-январида Қирғизистон Республикасига дам олиш ва сайёҳ сифатида   келган. 14-январь куни Жалолободдаги Птица-Фабрика ҳудуди билан танишиш пайтида у ерда ўйнаётган болаларга ўзлари истеъмол қилаётган ширинликларни берган,уларда ҳеч қандай ёмон нияти йўқлиги айтилган », – дейилади матбуот хизмати хабарида.

 

Шунингдек текширув давомида Жалолобод шаҳрида яшовчи, 1980-йилда туғилган И.Д. Корея фуқаролари болаларга номаълум ширинликлар бергани бўйича чора кўриб бериш учун судга мурожаат қилишди. Жалолобод милицияси ушбу ҳодисани Жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларнинг ягона реестрига қайд этди. Кимёвий экспертиза тайинланди.

Ҳозирда суриштирув давом этмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ