Жамиятнинг Қирғизистон ҳукуматига бўлган ишончи пасайиб кетди

2020-йилнинг иккинчи ярмида аҳолининг Қирғизистон ҳукуматига бўлган ишонч индекси ўтган йилга нисбатан пасайган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар бермоқда.

 

Сўровнома декабрь ойида ўтказилган бўлиб, унда 18 ёшдан 75 ёшгача бўлган 3600 Қирғизистон фуқаролари иштирок этган.

Натижада аҳолининг ижро ҳокимияти, Бишкек ва Ўш шаҳар мэриялари, ҳукуматнинг минтақадаги вакиллари ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятига ишонч кўрсаткичи 25 баллни ташкил этди. Шундай қилиб, 2019-йилнинг шу даврига нисбатан 2,8 пунктга камайган.

Ишонч кўрсаткичи ва пасайиши;

Вилоят ва туман аҳамиятидаги шаҳарлар ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари – 47,8 (-2,3) балл;

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги – 44,6 (-1,1);

Маҳаллий давлат бошқаруви – 44,2 (-47,6);

Ҳукуматнинг вилоятдаги ваколатли вакиллари – 47,2 (-3,5);

Маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари – 40,4 (+0,1);

Иқтисодиёт вазирлиги – 15.1 (-5.5)

Давлат мулкини бошқариш жамғармаси – 14,2 (-2,5)

Давлат суд экспертизаси хизмати – 13,3;

Жазони ижро этиш давлат хизмати – 10,3 (-1,3);

Давлат божхона хизмати – 3,6 (-1,5)

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ