Жанубий Корея қирғизистонликларга қайта виза беришни бошлади

Жанубий Корея Қирғизистон фуқаролари учун виза беришни қайта тиклади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълумотга кўра, Қирғизистон жорий йилнинг 8-февралидан бошлаб Кореяга кириши вақтинча тақиқланган мамлакатлар рўйхатидан чиқариб ташланди.

Шу муносабат билан 8-февралдан бошлаб Қирғизистон фуқароларига узоқ муддатли (меҳнат, талаба, оилавий) визаларни рўйхатдан ўтказиш ва бериш жараёни қайта тикланди.

Маълумки, Корея томонининг ижобий қарори икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари ва элчихоналарининг самарали фаолияти ҳамда Қирғизистондаги тожливирус билан боғлиқ барқарор эпидемик вазиятга асосланган.

 

 

 

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ