Жанубий Сахалинда овоз бериш натижалари: Садир Жапаров энг кўп овоз олди

Россиянинг жанубий Сахалин ҳудудидаги №9013  сайлов участкасида овоз бериш якунланди ва натижалар ижтимоий тармоқларда эълон қилинди.

Ушбу минтақа билан Қирғизистон ўртасида 5 соатлик фарқ бор. Натижада, Жанубий Сахалиндаги овоз бериш якунланди.

Ижтимоий тармоқларда баҳам кўрилган фотосуратларда 459 сайловчини кўрса бўлади. Уларнинг 345 нафари Садир Жапаровга овоз берди. Шунингдек, 100 киши Адахон Мадумаровга, 4 киши Имомидин Ташовга овоз берди. Қолган номзодлар 2 дан кам овоз олди.

Қирғизистондаги умумий сайловчилар сони 3 миллион 558 минг. Сайловчилар учун жами 2474 сайлов участкаси ташкил этилди. Уларнинг 48 таси чет элдаги дипломатик ваколатхоналарда жойлашган.

 

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ