Жапаров: Дўстларим, ҳайдовчиларим эмас,  ўзим бошқараман

Президентлик сайловининг дастлабки натижаларида ғолиб бўлган Садир Жапаров матбуот анжуманида рақиблари ҳақида гапирди. У сиёсий рақибларидан қасос олмаслигини айтди.

 

– Мен рақибларимга ғаразгўйлик ҳам, қасос ҳам йўқлигини айтаман. Мен барчани мамлакатни ривожлантиришда ёрдам беришга чақираман.

Бироқ, баъзи номзодлар сўроқ қилинмаслик учун сайловда қатнашди. Жапаров қонун олдида ҳамма тенг бўлиши кераклигини огоҳлантирди.

Жапаров конституциявий ислоҳотлар ҳақида ҳам гапирди. Унинг таъкидлашича, амалдаги Конституция қабул қилинган пайтгача амалда бўлади.

– Янги Конституцияга биноан ҳукуматнинг барча тузилмаси ислоҳ қилинади. Бироқ, Олий Кенгаш ва Президент ўртасида мувозанат сақланади. Ушбу ўзгаришлар 2 ой ичида амалга оширилади. Парламент сайловлари 1-июнга қадар бўлиб ўтади.

У аввалги президентларнинг тақдиридан сабоқ олганини  дўстларига ва ҳайдовчиларига куч бермай, ўзи бошқаришини айтди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ