Жапаров: Мигрант ёшларни ватанига қайтариш керак

Президентлик сайловларида ғолиб бўлган Садир Жапаров Россиянинг «Коммерсант» газетасига интервью берди.

Журналист Садир Жапаровнинг сайлов кампаниясида эълон қилинган баннерларда «Ҳаёлдаги Келажак» деган шиор ёзилган ва қайси ҳаёлдаги келажак учун ҳизмат қилиш кераклиги ҳақида сўради.

Садир Жапаров уни асосан ёшлар ва оддий одамлар қўллаб-қувватлашини, бу аҳолининг 70-80 фоизини ташкил этишини айтди.

«Келажак ёшлар қўлида, мен уларга хизмат қилмоқчиман. Менинг дастурим чет элга кетган ёшларни ватанга қайтариш тўғрисидаги бандни ўз ичига олади. Ёшлар асосан Россия, Қозоғистон, Европа, Америка ва Жанубий Кореяда. Уларнинг барчаси мамлакатга қайтарилиши керак ”, – деди Жапаров.

Жапаровнинг сўзларига кўра, сўнгги 30 йил ичида Қирғизистонни 2 миллион одам, асосан ёшлар тарк этган.

 

Жапаров: Мигрант ёшларни ватанига қайтариш керак

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ