Жапаров: Россия наркотрафикка қарши курашиш учун иккита дрон берди

Россия Қирғизистонга гиёҳванд моддалар савдосига қарши курашиш учун иккита дрон ва 150 миллион сом ажратди. Бу ҳақда «Коммерсант» га берган интервьюсида президентликка номзод Садир Жапаров маълум қилди.

 

Дронлар ва жиҳозлар қачон топширилгани аниқ эмас. Жапаровнинг айтишича, гиёҳванд моддалар савдосини собиқ раҳбарлар ва уларнинг қариндошлари ҳимоя қилмоқда.

«Ишга киришим биланоқ, мен гиёҳванд моддалар савдосини тўхтатиш тўғрисида кўрсатма бердим. Бу биринчи. Иккинчидан, коррупцияни йўқ қилишимиз керак. Учинчи вазифа – иқтисодиётни кўтариш. Биз гиёҳванд моддалар савдосига қарши аёвсиз курашамиз. Унинг каналларини ёпиш учун икки-уч йил керак», – деди Жапаров.

У ҳеч ким гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланадиган одамлар билан музокара қилмаслигига ишонтирди.

 

 

«Расмийлар ўтмишда ўзи ҳимоя қилиб келган. Бизнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари гиёҳванд моддалар савдосига алоқадор бўлган ҳолатлар бўлган. Ҳибсга олинганларни пул билан озод қилишган. Энди бундай бўлмайди. Россия гиёҳванд моддалар савдосига қарши кураш учун иккита дрон ва 150 миллион сом ажратди. Биз бу соҳада қаттиқ курашмоқчимиз «, – деди сиёсатчи.

Эслатиб ўтамиз, 10-январь куни бўлиб ўтган президентлик сайловларида Жапаров 80 фоиз овоз олди.

 

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ