Жапаров Садир Нургўжўевич. Таржимаи ҳоли

Садир Жапаров 1968 йилда Иссиқкўлнинг Туп тумани, Кен-Сув қишлоғида туғилган. Иккита олий маълумотга эга. 1987-йилдан 1989-йилгача армияда хизмат қилган.

Ҳаёт фаолияти:

  • 1991-1994 йилларда – «Сўлтўнқул» деҳқон хўжалиги раҳбари;
  • 1994-1996 – Кергей нефть компанияси директори;
  • 1996-1997 йилларда – Иссиқкўл вилояти милициясининг махсус ротадаги инспектори;
  • 1997-2001 йилларда – Нефт маҳсулоти ташийдиган Гузель компаниясининг бош директори;
  • 2001-2005 йилларда – Балиқчидаги «Нурнефтгаз» нефт компаниясининг бош директори;
  • 2005-2007 йилларда – Олий Кенгаш депутати, «Келечек» фракцияси раҳбари;
  • 2006 йил – Давлат мукофотлари бўйича комиссия аъзоси;
  • 2007 йил – Амнистия комиссияси раҳбарининг ўринбосари;
  • 2008-2010 йилларда – Коррупциянинг олдини олиш бўйича Миллий агентликнинг комиссари;
  • 2010-2013 йилларда – Олий Кенгаш депутати, Суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раҳбари.
  • 2017-йил 25 мартида Садир Жапаров Қирғизистон-Қозоғистон чегарасида ушланган. Собиқ депутат 2013-йилнинг октябрь ойида Қоракўлда Қумтўр масаласи бўйича бўлиб ўтган митингда ўша пайтдаги Иссиқкўл губернатори Эмилбек Каптағаевни ўғирлашни ташкил қилганликда айбланиб, 10 йилга озодликдан маҳрум қилинган.

 

Жапаровнинг адвокатлари ушбу қарорни бекор қилиш учун Оламудун туман судига мурожаат қилишган эди. Бироқ, ҳукм ўзгаришсиз қолган.

2017 йилнинг сентябрь ойида сиёсатчининг отаси Нурқўжў Мустали ўғли вафот этди ва Садир Жапаров марҳумини дафн эта олмай қолди. 2019-йилнинг март ойида унинг онаси Кадича Жапарова ва август ойида ўғли Дастан автоҳалокатда вафот этди. Онаси ва ўғлининг дафн маросимида иштирок этишга рухсат берилди.

  • 2020 йил 6-октабрида у намойишчилар томонидан қамоқдан озод қилинди ва Бош вазир лавозимига номзодини кўрсатилди.
  • 2020-йилнинг 14-октябрида Қирғизистон Республикаси Бош вазири этиб тайинланди;
  • 2020-йилнинг 15-октябрда у Қирғизистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи бўлди.

 

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ