Жээнбеков оиласи билан кичик ҳаж сафарига кетди

Хабарларга кўра Қирғизистоннинг собиқ президенти Сўўрўнбай Жээнбеков мамлакатни тарк этган. «24.kg» ахборот агентлигининг шахсий манбаларига асосланиб хабар беришича, Сўўрўнбай Жээнбеков «Манас» аэропорти орқали Туркиянинг Истанбул шаҳрига учиб кетган.

Ундан кейин Саудия Арабистонига қиролнинг таклифига биноан кичик ҳаж сафарига бориши айтилган.

Экс-президентнинг матбуот котиби Тўлғўнай Стамалиевнинг таъкидлашича, Жээнбеков Бишкекка 10 кун ичида қайтиб келади.

“Сўўрўнбай Жээнбеков Саудия Арабистони қироли таклифига биноан бормоқда. Ушбу ташриф 2020-йилнинг ноябрида режалаштирилган эди. Жээнбековнинг кичик ҳаж зиёратлари 10 кун давом этади, шундан кейин у Бишкекка қайтади », – деди Стамалиева.

Сўўрўнбай Жээнбеков президентлик лавозимидан 2020-йилнинг 15 -октябрда истеъфога чиққан.

У октябрь ойида бўлиб ўтган парламент сайловларидан кейинги тартибсизликлардан сўнг истеъфога чиқди. Бироқ, Жээнбековнинг собиқ президент мақоми сақланиб қолди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ