Журналист Айданбек Акматов «Фейсбук»даги пости учун ИИВга сўроққа чақирилди

Журналист Айданбек Акматов «Фейсбук» саҳифасида Қирғизистондаги нуфузли олигархлар ҳақида эълон қилган пости учун 11 август куни ИИВда сўроқда бўлди. Бу ҳақда «Азаттиқ» радиосига унинг ўзи маълум қилди.

22 июн куниАкматов «Олигархат же үч баштуу ажыдаар» («Олигархат ёки уч бошли аждар») деб номланган пост эълон қилди. Унда муалиф «2010-2015 йилларда олигархлар ўзларининг партиясини тузгани, сиёсатга таъсирини кучайтирганликлари ва миллий бойликларни ўғирлаш билан фаол шуғулланликлари» борасидаги фикрлар билан ўртоқлашган эди. Постда шунингдек, президент Сўўрўнбай Жээнбеков худди собиқ президент Алмазбек Атамбаев сингари парламентни шакллантиришда олигархлардан фойдалангани таъкидланади.

ИИВга сўроқ учун чақириқни Акматов ўзининг сиёсий қарашларига боғламоқда.

«Маълум бўлишича, менинг постим ua.kg сайтида эълон қилинибди. Шу материалга асосланиб судга қадар суриштирув олиб борилмоқда. Бу менинг сиёсий фаоллигимга босимдир, бошқа сабаблар йўқ. Конституция ҳар бир одамга фикрларини очиқ ифода этиш имконини беради. Мен мамлакатда юз бераётган сиёсий жараёнлар ҳақидаги фикримни билдирдим. Агар шундай давом этаверадиган бўлса – нима бўлади? 30-йиллар ҳодисалари кулгули бўлиб қолади», – дея баёнот берди журналист.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ